Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Унга кўра, давлатлар имзоланган келишувда ракеталар 500 километрдан ортиқ масофани босиб ўта олиши кераклиги назарда тутилган, деб хабар беради tass.ru.
Шу билан бирга, Германиянинг Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасининг ёзишича, гап 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган, “Германия ҳудудидан Россия нишонларига етиб бориши” мумкин бўлган ракеталар ҳақида бормоқда. Италия оммавий ахборот воситаларининг аниқлик киритишича, ҳужжат “қуруқлик мудофаасини кучайтириш” мақсадида имзоланди.