Навоий ва Қашқадарёда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди

    Иккита вилоятда қарийб 500 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган шахслар ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Нурота туманида фаолият юритувчи "Р" хусусий корхонаси масъул шахслари сув насосини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 228,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “K.J.” фермер хўжалиги масъул шахслари паррандаларни парваришлаш объекти қарздорлиги сабабли газ тармоғидан далолатнома асосида узилган бўлсада, ўзбошимчалик билан тармоққа қайта уланиб, жами 136,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

    Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими ва "Ўзенергоинспекция" Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд тадбирида “Ш.Қ.” деҳқон хўжалиги раҳбари Ш.Қ. хўжалик артизан қудуғининг 3 дона сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 103 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates