Қутқарув операцияси тўрт кундан бери давом этмоқда. “Тирик қолганларни топиш имконияти йўқ. Бизнинг диққатимиз жасадларни топишга қаратилган”, деди Читван округи полицияси вакили Бхеш Раж Рижал журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, операцияга барча мавжуд ресурслар, жумладан, акваланглар жалб қилинди. Ҳозиргача 11 қурбоннинг жасади топилди.
12 июль куни эрталаб Нараянгхат-Муглинг автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланган иккита йўловчи автобусини ёмғир туфайли Тришули дарёсининг тошиб чиқиши оқибатида юз берган кўчки олиб кетди. Фожиа Катмандудан тахминан 80 километр узоқликда юз берди. Автобусларда камида 65 киши бўлган, деб хабар беради tass.ru.