Тобольск шаҳрига сафар давомида ушбу ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган 34 нафар, Сургут шаҳрида 28 нафар, Мегионда 43 нафар ҳамюртларимиз билан бўлиб ўтган учрашув чоғида уларни ўйлантираётган муаммолар тингланди. Шунингдек, Нижневартовск шаҳрида "Эриэлл Нефтегазсервис" МЧЖда вақтинчалик ишлаётган 43 нафар фуқароларимизнинг ҳам ҳолидан хабар олинди.
Учрашувлар давомида меҳнат муҳожирларига консуллик-ҳуқуқий масалалар, жумладан, паспорт расмийлаштириш, Ўзбекистонда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг Россия ҳудудида амал қилиши ва Бош консулхона томонидан кўрсатилаган хизматлар ҳақида сўз борди.
Учрашув якунида дипломатлар ватандошларимизни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб бердилар.
Ўзбекистон дипломатлари, шунингдек, Нижневартовскка сафар давомида ушбу шаҳар кутубхонасига ўзбек тилидаги адабиётлар тўпламини тақдим этдилар.