Унда "2Masters” гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турган Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик Пентала Харикришнага қарши баҳс олиб борди ва дуранг натижа қайд этди.
Мусобақанинг сўнги, 13-турида амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу ватандоши Аржун Эргаисига имкониятни бой берди. Иккинчи ўриндаги Рамешбабу Прагнанандҳа ҳам сўнгги турда германиялик Винсент Кеймерга ютқазиб қўйди. Нодирбек Абдусатторов эса асосий рақиблари тақдим этган бу имкониятдан унумли фойдалана олмади.
Турнирнинг ҳал қилувчи босқичида 8.5 очкодан жамғарган Гукеш ва Рамешбабу ўртасидаги тай-брекда Прагнанандҳа 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, "Tata Steel Chess 2025" чемпионлигини қўлга киритди. Ушбу турнирда Гукеш иккинчи ўринни банд этган бўлса, Нодирбек Абдусатторов 8 очко билан совринли учинчи поғонани эгаллади.









