Нью-Деҳлидаги тутун туфайли транспорт ҳаракати чекланади ва мактаблар ёпилади

    Нью-Деҳлини ўз ичига олган Деҳли миллий пойтахти округи маъмурияти ҳавонинг кучли ифлосланиши сабабли чекловлар киритмоқда. Ҳиндистон пойтахти қалин тутун билан қопланган.

    Автомобиллар билан боғлиқ муаммо “тоқ-жуфт” тизими орқали ҳал қилинади: ойнинг жуфт рақамли кунларида фақат рақамлари жуфт бўлган автомобилларда, тоқ рақамли кунлари эса тоқ рақамли автомобиллар билан ҳаракатланишга рухсат берилади. Шу йўл билан ёқилғини тежаш ва атмосферага камроқ зарар етказиш кўзда тутилган.

    Чекловлар таълим йўланишига ҳам дахлдор. Ҳозирда кучли тутун туфайли 5-синфгача бўлган ўқувчилар учун дарслар тўхтатилган.

    Ҳиндистон пойтахтида ҳаво сифати кузда кескин ёмонлашди. Бунга Деҳли округида автомобилларнинг кўплиги ва ёнаётган далалар сабаб бўлмоқда. Қишлоқ хўжалиги ишчилари сомонни олиб ташлаш учун керакли асбоб-анжомларни сотиб олиш имкониятига эга эмас ва шунинг учун уларнинг қолдиқларни далаларда ёқишга мажбур бўлишмоқда, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates