ОАВ: 7 киши Исроилнинг Ғазо марказига уюштирган ҳаво ҳужумлари қурбонига айланди

    Исроил армиясининг Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Балоҳдаги тинч аҳоли инфратузилмасига зарба берди.

    Оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластиннинг WАFA ахборот агентлиги хабар берди.

    Унга кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари шаҳарнинг турли ҳудудларидаги иккита уйни бомбардимон қилди. Ушбу ҳужумлар оқибатида бир бинода икки киши ҳалок бўлди, иккинчисида ҳам шунча одам қурбон бўлди. Улар орасида бола ҳам бор.

    Агентлик маълумотларига кўра, Исроил мудофаа кучлари анклавнинг марказий қисмидаги Бурейж қочқинлар лагерига ҳам ҳаво ҳужуми уюштирди. Ҳужум оқибатида 3 нафар фаластинлик қутқарувчи ҳалок бўлди, деб хабар беради tass.ru.