Жабрланганлар бор, гап камида 12 нафар одам ҳақида кетмоқда, улардан икки нафари оғир аҳволда, деб хабар бермоқда CNN-turk телеканали.
Унга кўра, ёнғин тушлик вақтида тунги клубда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бинонинг ертўласида содир бўлган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Ёнғин тезда бир неча қаватни қамраб олди. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, бинода одамлар бўлиши мумкин. Қарийб икки соат давом этган ёнғинни ўчиришга 80 га яқин ўт ўчирувчи ва 30 га яқин техника жалб қилинди, деб хабар беради tass.ru.