Оҳангарон ва Наманганда электр энергиясига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан Оҳангарон ва Наманган шаҳарларида ўтказилган текширувда электр энергиясига ноқонуний уланиб олган шахслар ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ф.Ж. "Бирлик" МФЙ ҳудудидаги хонадонда қоғоз ҳамда пластмасса буюмларини сотиш фаолияти билан шуғулланиб келиб, электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 290,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "Ибрат" МФЙ ҳудудидаги нотурар қурилиш объектида фуқаролар Д.А. ва А.А. электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, компьютер хизмати кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиб, жами 138,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates