120 ёруғлик йили узоқликдаги, Қуёшдан совуқроқ ва кичикроқ юлдуз атрофида айланадиган экзосайёра K2-18b деб номланди.
Унинг диаметри Ернинг диаметридан 2,6 баравар катта, сайёрамиздан 8,6 баравар оғир. Сайёрада суюқ сув мавжудлиги учун мос шароитлар мавжуд.
Бундан ташқари, коинот агентлиги сайёранинг атмосфера хусусиятлари бўйича кузатувлари у ерда океан мавжудлиги эҳтимолини борлигидан далолат бераётганини маълум қилди.
“Метан ва карбонат ангидриднинг кўплиги, шунингдек, аммиакнинг етишмаслиги K2-18b да водородга бой атмосфера остида океан мавжуд бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фаразни тасдиқлайди”, — дейилади ҳисоботда.
Олимларнинг фикрича, бу сайёрада Ерда фақат тирик организмлар томонидан ишлаб чиқариладиган диметилсульфид молекулалари ҳам аниқланди. Бироқ бу маълумотлар тасдиқланиши керак.
Шундай қилиб, Ердандан узоқ бўлмаган масофадаги сайёрада ҳаёт мавжуд бўлиши мумкин.
Бироқ олимлар мазкур масалада шошилмасликни, сайёра бўйича кўпроқ кузатувлар олиб бориш лозимлигини таъкидлашди, деб хабар беради korrespondent.net.