Олимлар сунъий гўшт ишлаб чиқариш таннархини камайтиришга муваффақ бўлишди

    Америка Қўшма Штатларидан биотехнология мутахассислари сунъий гўшт яратиш учун мускул тўқимасини ўстиришнинг инновацион усулини тақдим этди.

    Тажриба сигир мускул тўқималарининг илдиз ҳужайралари ёрдамида ўтказилди ва бу ҳужайралар мустақил равишда FGF2 (ўсиш гормони) молекулаларини ишлаб чиқаришга олиб келди. Бунинг ёрдамида ҳужайра ривожланиши учун масъул бўлган генлар FGF2 гормони каби ташқи стимуляторлардан фойдаланмасдан фаоллаштирилди.

    Бундай ёндашув сунъий гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш имконини берди, чунки илгари харажатларнинг катта қисми илдиз ҳужайраларининг ривожланиши учун турли озуқавий моддаларни қўшиш билан боғлиқ эди, деб хабар бермоқда ТАСС.

    Тадқиқотчилар гўшт етиштириш тезлигини оширишда ва ушбу усулни сунъий мол гўшти, парранда ҳамда балиқ каби бошқа турдаги маҳсулотларга мослаштириш учун қўшимча тажрибалар ўтказишни режалаштирмоқда.

    Янги технология келажакда янада кўп қиррали ва кенг қўлланилиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates