Олий таълим педагоги фаолиятидаги муаммо ва ечимлар

    Бугунги кунда ҳар бир олий таълим муассасаси ўқитувчиси асосий ўқув фаолияти билан бир қаторда муайян даражада илмий-тадқиқот ишлари билан ҳам шуғулланади. Баъзи фан вакилларининг фикрича, бу фаолият билим бериб ўқитиш жараёни билан ҳар доим ҳам ҳамоҳанг, яъни мос келавермайди. Бошқалар эса бу уларнинг малака ва билимларини ривожлантиришнинг зарурий шарти эканлигини таъкидлайдилар. Ушбу мақолада биз “Педагогик ва илмий тадқиқот ишларини ўзаро узвийликда бирлаштириб олиб бориш мумкинми?” деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилдик.

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълим тизимини модернизация қилиш, илм-фанни ривожлантириш, ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий қилиш, таълим-фан-ишлаб чиқаришнинг ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни кўпроқ жалб этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта аҳамият бериляпти. Бундан кўзланган мақсад нафақат бўлажак юқори малакали кадрларни тайёрлаш, балки умуман таълим масканларида илм-фанни ривожлантиришдир.

    Маълумки, узлуксизлик ва узвийлик таълим тизимида ортиқча такрорийликка чек қўйиб, аввало жамиятнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини кенгайтиради, қолаверса, давлатнинг ижтимоий ва илмий-техник тараққиётини такомиллаштириш омили сифатида ишлаб чиқаришнинг барқарор ривожланишини таъминлайди. Шу сабабли олий таълим муассасасининг педагок-ўқитувчиси таълим бериш жараёнидаги ўқув ва илмий-тадқиқот фаолиятларни муносиб тарзда уйғунлаштириш, таълим ва илм-фанни ўзаро интеграциялашуви вазифасини амалга оширишни таъминлашга бевосита қодир бўлган асосий субъект бўлиб ҳисобланади.

    Ҳозирги кундаги юқори рақобатчилик шароитида ва таълим беришга қўйилган вазифаларнинг қатъийлиги туфайли замонавий ўқитувчи-тадқиқотчи ўзининг илмий-ижодий, инновацион салоҳиятини тўлиқ очиб беришга тўсқинлик қиладиган муаммоларга дуч келишини тушуниб етиши зарур. Бунда муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ижобий ечимини топиш муҳим хисобланади.

    Олий таълим муассасаси педагог-ўқитувчисининг малакали кадрлар тайёрлашдаги фаолиятида зарур ва долзарб бўлган қуйидаги еттита асосий ўрни мавжуд бўлиб, аслида булар педагогнинг меҳнат вазифалари талабларига ҳам киритилгандир, хусусан,

    билимларни узатиш ва касбий компетенцияларни шакллантириш жараёнининг предмети ва бу жараённи сифатли ташкил этиш;

    • илмий-тадқиқот предмети, илмий-услубий натижаларга эришиш ва тадқиқот ишини ташкилотчиси;
    • ижтимоий ва шахсий компетенцияларни шакллантириш жараёнининг предмети, фуқаролик тарбияси, битирувчиларни ишга ва келажак касбига тайёрлаш;
    • илмий ва ишлаб чиқариш жараёнининг предмети, талабаларни мавзу бўйича йўналтирилган фаолиятига тегишли амалиётни ташкил этиш жараёни;
    • таълим муассасасининг барча фаолиятини байналмилаллаштириш предмети;
    • ягона натижага эришишга қаратилган хамжихат жамоани тизимли ва аниқ мақсадли фаолияти предмети;
    • инновацион жараённинг предмети, умуминсоний ижод жараёни.

    Ўтказилган тадқиқотлар натижаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида замонавий педагог-ўқитувчи 1990-2000-йиллардаги фан вакили бўлган ўқитувчидан фарқли ўлароқ, унинг фаолият олиб бориш функциялари жуда кўп ўзгарган. Замонавий олий таълим ўқитувчисининг қиёфаси ўқитувчиларнинг назарида жуда консервативдир, яъни ўқитувчи ўзини олим ва таълим ресурсларини ишлаб чиқувчи деб билади, лекин салоҳиятли мутахассис ва ўқитувчи эканликларини камроқ билишади. Бугунги кунда олим таълим бериш жараёнидаги педагог-ўқитувчиси энг камида — менежер, тадбиркор, инноватор, жамоатчилик билан яқиндан алоқа олиб борувчи мутахассис сифати шаклланган етук шахс ҳисобланади. Шу боис, кўпчилик ўқитувчиларни илмий, касбий ва коммуникатив, яъни нутқ компетенциялари каби хислатларга эришган бўлишлари керак деб ҳисоблашади. Улар ўзларини касбий ривожлантириш, фаолиятларидаги камчиликларни бартараф қилиш ёки билимларини янада ошириш йўлларида изланишга, уни ташкил этиш ва бошқаларни ўзларини ортларидан эргаштириш кўникмаларига унчалик ҳам қизиқишмайди, гарчи ушбу хислатлар замонавий олий таълим педагог-ўқитувчиси томонидан мазкур компетенцияларни фаол ривожлантириш мақсадга мувофиқ бўлсада.

    Компентенция талабларига асосланган таълим моделига ўтиш муносабати билан олий таълим ўқитувчисининг фаолияти нафақат педагогик, балки илмий-педагогик хусусиятга ҳам эга бўлиб, ўқитувчи фақат ўзи хоҳлаган нарсани қила олмайди, чунки замонавий олий таълим фан ютуқларини ишлаб чиқаришга қўллаш ва уни тижоратлаштиришни талаб қилувчи жараёнга айланиб бормоқда. Энди илмий тадқиқотчилик фаолиятини олиб бориш нафақат педагог-ўқитувчининг ҳуқуқи, балки унинг касбий бурчи сифатида ҳам эътиборга олинмоқда.

    Замон талаблари даражасидаги педагог-ўқитувчи долзарб илмий тадқиқот фаолиятининг субъекти сифатида самарали илмий изланишлар ўтказиш имкониятларини аниқлай олиши, бир мақсадга йўналтирилган ва амалга оширилиши мумкин бўлган илмий тадқиқот вазифаларини белгилаши, тадқиқот ишларини самарали режалаштириши, қизиқарли ғоя ва таклиф, тавсияларни илгари суриши, турдош ишлаб чиқариш тармоқларида мавжуд муаммолардан келиб чиққан ҳолда долзарб мавзулар бўйича сифатли илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши ва унинг натижаларини тез баҳолаши ва таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши касбий талабга айланди.

    Мана шулардан келиб чиқиб илмий ва педагогик фаолиятни доимий равишда уйғунлаштириш муаммоси олий таълим тизимида ҳамда илмий тадқиқот муассасаларида фаолият юритаётган кўплаб мутахассислар учун долзарбдир. Таълим бериш, яъни ўқитиш, одатда, илмий ходим учун мажбурият эмас, лекин олий таълим муассасаларини педагог-ўқитувчилари учун ўз фаолиятини илмий-тадқиқот изланишларини олиб бориш билан уйғунлаштириш кўзда тутилган. Ҳар бир педагог-ўқитувчининг шахсий иш режасига ўқув йили мобайнида бажарадиган илмий-тадқиқот ишлари мавзулари ва натижаларини эълон қилиш тадбирлари киритилган ва бу фаолият педагог-ўқитувчини танлов йўли билан қайта сайлашда ҳисобга олинади.

    Шуни таъкидлаш керакки, меҳнат фаолиятини юритиш психологияси нуқтаи назаридан илмий тадқиқотлар олиб бориш ва таълим бериш кўникмалари бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади. Тадқиқотчи, биринчи навбатда, ахборот маълумотлари билан ўзаро узвий алоқада бўлган ва белгиланган мавзуни бажаришга йўналтирилган мутахассисдир, педагог-ўқитувчи эса маълумотлар билан эмас, балки уни узатадиган одамлар билан ишлайдиган ижтимоий жихатларга йўналтирилган касб эгасидир.

    Психологик нуқтаи назардан, бу фаолиятда маҳоратга эришиш шартлари турлича ва кўп жиҳатдан, ҳатто бир-бирини истисно қилади. Илмий ходим ўзига тегишли ички ва ақлий ҳаракатларни самарали бажарилишига қаратилган бўлиб, уларнинг кўп элементлари ходимнинг онгида автоматлаштирилган тизимга келтирилади. Шундай қилиб, у илмий концептуал аппаратдан самарали фойдаланади, у ёки бу атамани қандай аниқлаш мумкинлиги ҳақида ўйламасдан, уни билмаганлар учун очиқ ҳолда қолдиради. Бошқаларга таълим бериб ўргатиш учун педагог-ўқитувчи, ўз навбатида, ҳаракатларни, шу жумладан интеллектуал нарсаларни ҳам мумкин бўлган ташқи идрокда, иложи борича батафсил тасвирлай олиши талаб қилинади, бу эса маълумотлар автоматлаштирилган тизимга мос келмайди. Шундан келиб чиқиб қилиб, унинг фаолиятидаги (шу жумладан илмий) индивидуал шахсий кўрсаткичлари юқори касбий маҳорат билан ўзига эътиборни қаратадиган шахсникидан пастроқ даражада бўлиши аниқ. Зеро, илмий ва педагогик фаолият ўртасидаги мавжуд сезиларли фарқларга қарамай, уларни бирлаштириш, уйғунлаштириш мумкин ва мазкур чора-тадбирлар мақсадга мувофиқдир.

    Кўпгина вазиятларда тадқиқотчи ўқитувчиларни самарали фаолият олиб боришлари учун тадқиқот изланишлари бажариш, нашриёт ишлари ҳолати аудиторияда ишлашга ортиқча юкланиши билан тўсқинлик қилади. Ўқитувчи кунига 3-4 жуфтлик дарс машғулотларини ўтказганидан сўнг, ўзлаштирилмаган мавзуларни қайта топшириш, амалиёт ҳисоботлари, курс ишларини қабул қилгандан кейин, фан дарслари тахлил қилиш, бойитиш ва қайта ишлашга вақт ва кучи қолмайди. Мавзуларнинг чекланган доираси ходимнинг “маъруза ўқиш” даражасига ўтишига, бир хил турдаги ўхшаш маълумотларни кетма-кет ва кўп марта турли аудиторияларда такрорланишига олиб келади. Таълим беришга бундай ёндашувни ижодий иш деб аташ мумкин эмас. У механик тарзда амалга оширилади ва натижада ўқитувчини ўзини ҳам, таълим олувчиларни ҳам интеллектуал ривожланишига ҳисса қўшмайди. Агар педагог-ўқитувчи параллел равишда 3-4 ёки ундан ортиқ таълим босқичларида ўқув машғулотларини ўтказиши керак бўлса ва ўқитиладиган фанлар мавзулари доираси хилма-хил бўлса, унда биринчи навбатда дарсларга тайёргарлик даражаси зарар кўради. Яъни ўқитувчи долзарб, замонавий маълумотлардан фойдаланиш, масалани илмий даражада тизимли равишда тақдим этиш ўрнига, умумий таърифлар ёки оддий ва самарасиз усулларни ишлатади (масалан, талабалардан рефератлар тайёрлашни талаб қилади).

    Интернетдаги материаллардан фойдаланиб машғулотлар матнларини ҳамда тезисларини тайёрлаш ва топширишни афзал кўради.

    Бизнинг фикримизча, ўқитувчи фан билан самарали шуғулланиш имкониятига эга бўлиши учун (Ғарб давлатлари олий таълим муассасаларида, одатда, ҳеч ким дарс юкламаларини меъёрлардан ортиқча даражада бермайди ва кўпроқ талаб қилмайди), яъни аудитория юкламасининг максимал миқдори ҳафтасига 8-10 аудитория соатидан ошмайди. Бизда эса ҳозирча ушбу кўрсаткич қиймати баъзан икки ёки ундан кўп марта ошиб кетади.

    Ушбу муаммони ҳал қилиш учун, бизнинг фикримизча, педагог кадрлар таркибига қўшимча ходимларни жалб қилиш мақсадида ўқув топшириқлари ҳажми ва мазмунини, штат бирликлари жадвалини қайта кўриб чиқиб тубдан объектив тахлил қилиш ва пировардида демак қўшимча маблағлар ажратиш лозимдир.

    Иккинчи муаммо аудиториядаги ўқув машғулотларини дарс жадвалини тузиш билан боғлиқ бўлиб, кўп ҳолларда илмий иш билан боғлиқ хусусиятларга алоҳида эътибор бермасдан тузилади. Натижада, қатъий дарс жадваллари ўқитувчиларнинг ўқув жараёнларда иштирок этишига ва бошқа академик ҳаракатчанликка тўсқинлик қилади.

    Ушбу муаммони ҳал қилиш ўқув жадвалларини шакллантиришга янги ёндашувни ўз ичига олади, бу ўқитувчига фан ва илмий тадбирларга бағишлаши мумкин бўлган бир неча кунларни ўқув жадвалларидан туширишга имкон беради. Бундай ҳолда, фан билан фаол шуғулланадиган муайян ўқитувчининг хоҳиш-истакларига эътибор қаратган ҳолда, жадвални олдиндан тузиш керак.

    Учинчи, глобал муаммо — айрим кафедра мудирлари, факультет раҳбарлар, айрим ҳолларда эса ректорат мутасаддилари томонидан ўқитувчининг илмий фаолияти билан боғлиқ реал вазиятни тушунмасликдир. Кўп ҳолларда ўқитувчига шунчаки маълум муддат ичида маълум миқдордаги мақолалар ёзиш, бир неча грантлар ютиб олиш, умуман олий таълим муассасаси нуфузини ошириш вазифаси қўйилади. Ушбу кўрсатмалар қандай амалга оширилиши билан кам одам қизиқади ва уларнинг бажарилмаслиги иш ҳақи бонус қисмининг камайишига олиб келади. Шу сабабли, замонавий ўқитувчи-тадқиқотчи ё қўйилган муаммоларнинг ечимини излаш ёки таълим беришдан воз кечиш ва диққатини ўқитиш билан боғлайди.

    Бу муаммо, ўз навбатида, бошқа иккита муаммони, яъни узвийликга эга бўлган вазиятларни келтириб чиқаради:

    1. Нашр фаоллигини амалга ошириш кўп ҳолларда журналлар (айниқса хорижий) муҳаррирлари томонидан белгиланган нарх сиёсати билан чекланади. Кўпинча яхши чорак(квартал)даги Скопус журналида битта нашрнинг нархи 10 миллион сўмдан ошади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг маоши бу миқдордан пастроқ ва ҳар бир олим, айниқса, оиласи бор ёки ижарада яшайдиганлар ҳам пулнинг қайтарилиши мумкинлигини таълим ташкилоти томонидан ҳисобга олсак ҳам, бундай нашрни улар ўз зиммасига олмайди. Ушбу муаммони ҳал қилиш фақат университет томонидан муаллиф ёки муаллифлар гуруҳи учун халқаро журналларда илмий нашрлар учун маълум миқдорни олдиндан ажратиш, мавзу ва журнални мажбурий мувофиқлаштириш билан мумкин.
    2. Грант ва мукофотларни тақсимлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Танлов аризаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича пул маблағларини тақсимлаш амалиёти ва натижалари кўрсатганидек, республика ҳукумати саноатнинг муайян тармоқларини ривожлантиришда олимларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг илмидан кўп жиҳатдан манфаатдор: қишлоқ хўжалиги, саноат, тиббиёт ва ҳ.к. Ҳозирда хизмат кўрсатиш соҳаси, турли гуманитар фанларни қамраб олувчи лойиҳа ва грантлар мамлакат раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши учун устувор аҳамиятга эга эмас. Шу сабабли, олимлар хусусий компаниялардан молиявий ёрдам сўрашлари ёки кўп жиҳатдан яқиндан ҳамкорлик қилувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида аллақачон тақсимланган махсус мавзуларни амалга оширишлари керак.

    Бизнинг фикримизча, ушбу муаммони ҳал қилишнинг мумкин бўлган ечими — бу аниқ тармоқларга йўналтирилган махсус фондларни тузиш, улар ҳам рақобат асосида қўллаб-қувватланади, аммо бу ҳолда фаолиятнинг мутлақо бошқа соҳалари ўртасида рақобат бўлмайди, бу муҳим танловлар ва грантларни ютиб олиш имкониятларини оширади.

    1. Яна бир муаммо олий таълим муассасалари ўртасидаги рақобатдир. Турли индекслар ва рейтинглар олий таълим муассасалари раҳбариятини рақобатбардошликни сақлаб қолиш ва таълим ташкилотлари етакчилари қаторида бўлиш учун қўл остидагилардан маълум кўрсаткичларни яхшилашни талаб қилишга мажбур қилади. Мақолалар, эксперт хулосалари, ташқи грантлар ва мукофотларга аризаларни оммавий равишда нашр этиш — буларнинг барчаси ўқитувчиларнинг илмий ишлари ва изланишлари сифатини пасайтиради. Илм-фан шошма-шошарликда фаолият юритишга тоқат қилмайди. Ҳар бир мақола, ҳар бир техник топшириқ муаллиф эътиборга лойиқлигини ва меҳнатнинг сифатли натижаси эканлигини, рақобатбардош ва илмий аҳамиятга эга эканлигини англаб етгунига қадар вақт давомида шакллантирилиши керак. Бизнингча, “олий таълим муассасаси пойгаси”да иштирок этишни тўхтатиб, аниқ фойдали изланишларга эътибор қаратиш, маълум бир соҳа ва бутун мамлакатга фойда келтирадиган ишларга эътибор қаратиш лозим.

    Ва ниҳоят, ўқитувчининг илмий-тадқиқотлар олиб бориш фаолиятини самарали ривожлантиришдаги яна бир муаммо талабалар, магистрантлар ва таянч докторантларнинг олий таълим муассасасини илмий ҳаётида суст даража, яъни фаол бўлмаган минимал холатдаги иштирокидир. Уларнинг фаолияти фақат улардан талаб қилинадиган минимал даража билан чегараланади ва маълум бир дастур тугагандан сўнг уларнинг илмий изланишларини давом эттириш ҳақида гап бўлмайди. Шу боис, олий таълим муассасаси раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари томонидан ёш олимларни илмий лойиҳаларга жалб этиш, уларни турли мукофотлар, керак бўлса, баҳолашлар билан рағбатлантириш, замонавий илм-фанни ёшартириш ва олий ўқув юртларининг кейинги илмий-тадқиқот фаолиятига қизиқишни кучайтиришга хизмат қилиши муҳим аҳамиятга эга.

    Эътиборингизга ҳавола қилинган маълумотлар билан биз сизга фақат энг муҳим муаммоларни келтириб ўтдик. Умуман олганда, бундай муаммолар кўплаб бўлиши мумкин ва уларнинг ечими ҳар доим ҳам аниқ бўлавермайди. Лекин, албатта, тушунишингиз керакки, педагог-ўқитувчи илмий-тадқиқот ишларини ривожланиши учун у самарали ишлаши ва Япония, АҚШ, Буюк Британия каби чет эл давлатлардагидек фанни янада ривожлантириши мумкин бўлган қулай шарт-шароитларни яратиши зарур бўлади.

    Ботир Усмонов,

    Тошкент кимё-технология институти ректори,

    профессор

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates