Бу ҳақда АҚШ чегара хизмати раҳбари Жейсон Оуэнс CBS Newsга берган интерьвюсида маълум қилди.
2022 ва 2023 молиявий йилларда АҚШ чегара хизмати жанубий чегарани ноқонуний кесиб ўтган 2 миллиондан ортиқ муҳожирларнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди, бу тарихдаги энг юқори кўрсаткичдир. 2023 йилнинг май ойида мамлакат собиқ Президенти Дональд Трамп даврида коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган депортация бўйича 42-модда деб аталадиган махсус режимни қўллашни тўхтатди. Унга кўра, муҳожирларга COVID-19 тарқалиши хавфи туфайли бошпана бериш рад этилиши мумкин эди. Амалдаги Президент Жо Байден маъмурияти бошпана олиш ҳуқуқига эга бўлмаганларни депортация қилиш каби янги талабларни жорий қилди, бироқ бу муҳожирлар оқимини тўхтата олмади, деб хабар беради report.az.