Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиради

    Инвестициялар 4 июл 2023 1176

    Жорий йил 4 июлда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вице-президенти Людгер Шукнехт билан учрашди.

    Маълумот учун: Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки кўп томонлама ривожланиш институти ҳисобланади. Унинг мақсади Осиё-Тинч океани минтақасида молиявий ҳамкорликни рағбатлантириш, Осиёда йўллар ва аэропортлар қуришдан тортиб, алоқа антенналари ва арзон уй-жойлар қиришгача бўлган инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштиришдир. Ҳозирги кунда 80 дан ортиқ давлат ОИИБга аъзодир.

    Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва ОИИБ ўртасидаги молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.

    Хусусан, энергетика, инфратузилмавий ривожланиш, транспорт ва тиббиёт каби йўналишларда умумий қиймати 2,4 миллиард доллардан ортиқ бўлган 13 та лойиҳани ўз ичига олган ОИИБнинг Ўзбекистон Республикасидаги жорий инвестиция портфели ҳажмининг ўсишининг ижобий динамикаси мамнуният билан қайд этилди. 2023-йил март ойидан буён Банк томонидан энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш доирасида давлат кафолатисиз 415 миллион доллари миқдоридаги 3 та кредит линияси маъқулланди.

    Людгер Шукнехт Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва ОИИБ ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.

    “Ўзбекистон биз билан лойиҳаларнинг уч йиллик цикли бўйича ҳамкорлик қилаётган биринчи давлатдир. Бизнинг асосий эътиборимиз, албатта, инфратузилмани барпо этиш, инсон капиталини мустаҳкамлаш, хусусий секторни ривожлантириш, шунингдек, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини олдини олиш бўйича глобал масалаларни илгари суришга қаратилган. Мамлакатингиз билан самарали ҳамкорлигимизни янада кенгайтиришдан манфаатдормиз”, — деди у.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар қўшма лойиҳаларни сифатли амалга ошириш ва ўзаро муносабатларнинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга қаратилган фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates