Остонадаги чиқиндиларни қайта ишлаш заводида ноқонуний меҳнат қилаётган 37 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

    Қозоғистон Республикаси ИИВ Миграция хизмати қўмитаси пойтахтда кун давомида 119 нафар қонунбузар муҳожирлар аниқланганини маълум қилди.

    Маълум қилишинишича, чиқиндиларни қайта ишлаш заводи ҳудудида олиб борилган ишлар давомида ноқонуний меҳнат фаолиятини олиб бораётган 37 нафар Ўзбекистон фуқароси аниқланган.

    Шунингдек, хонадонлар, хостеллар, ётоқхоналар, қурилиш майдончалари, ишлаб чиқариш майдончалари ва бозорлар кўздан кечирилди.

    Миграция хизмати қўмитаси ходимлари қонунчиликка риоя қилишга чақириб, тегишли рухсатномасиз юрган хорижликларни иш берувчи томонидан қайта ишга ёллаш учун жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради zakon.kz.