Ота қамалмаслик учун суд залида 26 млн алиментни бир пастда тўлади

    У бунгача пули йўқлигини баҳона қилиб келган.

    Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 13.02.2017 йилдаги буйруғига асосан қарздор фуқаро Б.Тилововдан ундирувчи Р.Норбўтаева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.

    Ижро ҳужжати бўйича қарздор Б.Тиловов шу кунга қадар алимент пулларини кам миқдорда тўлаб келганлиги оқибатида қарздорлик 26 млн сўмга етган.

    Мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлими давлат ижрочиси томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан маблағи йўқлигини баҳона қилиб келган.

    Шундан сўнг, давлат ижрочиси қарздор Б.Тилововга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка доир иш ҳужжатларини тўплаб, судга тақдим қилган.

    Суд залида маъмурий қамоқ жазоси ҳақида етарлича тушунчаларга эндигина эга бўлган қарздор 26 млн. 734 минг сўм нақд пулни жуда тез ва осонгина топа қолди ҳам. Шу йўсинда вояга етмаган фарзанднинг бир неча ойлар давомида давомида тўланмасдан келинаётган алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates