Ўтган 10 ой давомида ўз вақтида тўланмаган 151 миллиард сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилди

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова маълум қилди.

    11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни арафасида бўлиб ўтган брифингда сўнгги 7 йил давомида мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар натижасида инсон қадрини улуғлаш ва манфаатларини таъминлаш йўналишларида юксак натижаларга эришилди. Ана шундай изчил ислоҳотлар ва янгиланишлар жараёнида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор 11 ноябрни “Касаба уюшмалари куни” этиб белгилаш таклифи илгари сурилгач, “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу 6 миллионга яқин аъзога эга бўлган касаба уюшмалари ҳаётида унутилмас воқеа сифатида тарихга муҳрланди.

    Таъкидлаш зарурки, мамлакатимизда касаба уюшмаларининг эркин ва кенг кўламли фаолият юритиши учун барча зарур шароитлар яратилган. Натижада охирги йилларда касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги ижтимоий шериклик янги босқичга кўтарилди. Касаба уюшмаларининг ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш, меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш ва ХМТ конвенцияларини ратификация қилишда ҳамкорлик йўналишларидаги фаолияти сезиларли даражада ошди.

    2023 йилнинг 10 ойи давомида касаба уюшма ташкилотлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг 3 минг 643 та мурожаати кўриб чиқилди. Мурожаатларни кўриб чиқиш ва жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганишлар натижасида қарийб 8,5 минг нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 26 млрд. 114 млн. сўмдан зиёд зарар пуллари ундириб берилди. Ходимлар ҳуқуқларини тиклашни сўраб иш берувчиларга киритилган 82 та тақдимноманинг 67 таси қаноатлантирилиб, қонун бузилиши ҳолатлари бартарф этилди.

    Бугунги кунда жамоа шартномаси иш ҳақи миқдорини оширишнинг самарали воситасига айланаётгани ҳам қувонарлидир. Хусусан, республика бўйича 19 минг 15 та корхона ва ташкилотда жамоа шартномалари асосида ягона тариф сеткасида белгиланган разрядлар коэффициенти кўтарилишига эришилди. Ва бу орқали қарийб 900 минг ходимнинг иш ҳақи оширилди. Жамоа шартномаларининг барчасига ходим билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишдан аввал албатта касаба уюшма қўмитасининг розилигини олиш зарурлиги тўғрисидаги талаб киритилишига эришилди.

    Меҳнат муҳофазаси бўйича назорат-профилактика ишлари билан бирга ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратилиши юзасидан мониторинг амалга оширилмоқда. 2023 йилнинг ўтган даврида 1 минг 235 та корхона ва ташкилот фаолияти ўрганилиб, аниқланган 4,5 мингга яқин камчилик бартараф этилиши таъминланди. Шунингдек, корхона ва ташкилотларда бахтсиз ходисалар ва касб касалликларининг олдини олиш мақсадида доимий мониторинг амалга оширилиб, тегишли маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилмоқда.

    Ўзбекистон касаба уюшмалари янги очилган корхона ва ташкилотларни касаба уюшмаларига жалб этиш, бу орқали уларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида ҳам тизимли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, 2023 йил бошидан бугунги кунгача 12 минг 249 та корхона, ташкилотда меҳнат қилаётган 210 минг 96 нафар ходим касаба уюшмаларига жалб этилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates