Олиб борилган назорат тадбирлари давомида Термиз тумани “Нурафшон” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Учқизил” каналидан Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаролар Т.Т ҳамда А.О. томонидан тақиқланган усуллар ва тақиқланган ов қуроллари (электрқармоқ) билан ов қилаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бир дона резина қайиқ, бир дона аккумулятор, қўлбола электр қармоқ ва овланган балиқлар ашёвий далиллар сифатида олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар тайёрланиб, ҳайвонот оламига етказилган зарар ҳисобланмоқда, деб хабар беради Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати.