Ушбу тадбирда қатнашишдан кўзланган асосий мақсад турли давлатлар мода саноатининг энг янги тамойилларини ўрганиш, замонавий ва миллий либосларни жаҳон саҳналарида намойиш этиш орқали ўзбек мода саноати нуфузини юксалтириш, ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлаш билан изоҳланади.
Мазкур халқаро мода фестивалида Италия, Испания, Франция, Швейцария, Марказий Осиё давлатлари ва БАА дан келган бир қатор дизайнерлар иштирокида модалар намойиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик дизайнер Маъруф Азимов фестиваль майдончасида мамлакатимизнинг маданияти, мода саноати ва тўқимачилик саноатида эришилган муваффақиятларни мутахассислар ва мода ихлосмандларига тақдим этди. Ёш ўзбек дизайнери томонидан яратилган ўзбек миллий ва замонавий либослари тадбир иштирокчиларининг эътирофига сазовор бўлди.