Ўзбек-Эрон адабий алоқалари мустаҳкамланмоқда

    Ўзбек-Эрон адабий алоқалари илдизи форс ва туркий адабиёт ўртасидаги муносабатларга бориб тақалади. Умар Хайём, Фирдавсий, Саъдий Шерозий ва Ҳофиз Шерозийлар шеъриятининг туркий ўлкаларда машҳур бўлиши икки қутб адабиётининг шаклланишида ўзига хос ўрин тутган.

    Шу маънода бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳамид Наййирободий билан учрашди.

    Унда уюшма раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, “Жаҳон адабиёти”, “Шарқ юлдузи” ва “Звездо Востока”, “Ёшлик” журналлари бош муҳаррирлари Аҳмаджон Мелибоев, Сирожиддин Рауф, Нурилла Чори, Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими вакиллари Рустам Мусурмон, Рисолат Ҳайдарова, уюшма аъзоси Олимжон Давлатов иштирок этди.

    – Алишер Навоийнинг Фаридиддин Аттор ижодига бўлган ҳурмати икки адабиёт дўстлигининг ёрқин саҳифасидир, – деди уюшма раиси Сирожиддин Саййид. – “Мантиқ ут-тайр”ни ёд олган, унинг таассуротлари бир умр онггида, юраги қатида сақлаб юрган Алишер Навоий умри поёнида у асарга жавоб, тазмин тарзида “Лисон ут-тайр” асарини ёзган.

    – Ўзбекистонда кейинги йилларда ҳар жабҳадаги улкан ўзгаришларга гувоҳ бўлмоқдамиз, – дейди Ҳамид Наййирободий. – Шу билан бирга ўзбек адабиётига бўлган қизиқишим ва ҳурматим чексиздир.

    Эрон адабиётидан қилинган сўнгги таржималар қаторида Али Муҳаммад Афғонийнинг “Оҳу хонимнинг эри” романини, Эҳсон Табарий, Нодир Нодирпур, Салмон Ҳиротий, Фурўғ Фаррухзод, Қайсар Аминпур, Самад Беҳрангий шеърларини, Содиқ Ҳидоят, Фаридун Амузода Халилий, Фаридун Тонкабоний, Хусрав Шоҳоний, Ҳушанг Муродий Кермоний ҳикояларини кўрсатиш мумкин. Бу таржималар “Жаҳон адабиёти” журналида чоп этилди, дея таъкидлади Аҳмаджон Мелибоев.

    Музокараларда икки давлат ўртасидаги адабий алоқаларни бундан-да ривожлантириш ва бу йўлдаги аниқ таклиф-режалар ўртага ташланди. Фикр-мулоҳазалар билдирилди. Мумтоз ва энг ёрқин замонавий асарларни ўзбек-эрон тилларига таржима қилиш, чоп эттириш ҳамда адабий ҳамкорлик учрашувларни яна-да кенгайтириш масалаларида келишиб олинди.

    Учрашувдан сўнг элчи Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейини томоша қилди, дурдона асарлар, ижодкорлар ҳақидаги маълумотлар ва экспонатлар билан танишди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates