Ўзбекистон элчиси Литва Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    Халқаро ҳамкорлик 13 феврал 2025 1282

    Ўзбекистон элчиси Темур Раҳмонов шу йилнинг 11 февраль куни Литва Президенти Гитанас Науседага ишонч ёрлиқларини топширди.

    “Дунё“ ААнинг хабар беришича, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

    Литва Президенти расмий Вильнюс ва Тошкент ўртасидаги сиёсий мулоқот ва икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиб бораётганини юқори баҳолади. 2024 йил якунига кўра Ўзбекистон Литванинг йирик савдо-иқтисодий шерикларидан бирига айланганини алоҳида таъкидланди.

    Президент Гитанас Науседа, шунингдек, Литва томони Ўзбекистоннинг ЕИ доирасидаги ташаббусларини ва Жаҳон савдо ташкилотига кириш масаласини қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 5 августда ўрнатилган.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates