Ўзбекистон делегацияси Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош конференциясида

    Энергетика 27 сентябр 2022 2304

    Жорий йил 26 сентябрда Венада ХАЭА йиллик Бош конференциясининг 66-сессияси иш бошлади.

    Ушбу тадбирда 175 та ХАЭА иштирокчи-давлатлари қаторида Ўзбекистон Республикаси ҳам иштирок этяпти.

    Ўзбекистон Республикаси делегацияси «Ўзатом» агентлиги, фанлар академияси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасидан таркиб топган.

    Айтиш керакки, бош конференция агентликнинг асосий раҳбарлик органи ҳисобланади. Конференция якунида эса ХАЭА фаолиятининг энг асосий масалалари борасида тегишли қарорлар қабул қилинади. Бош конференция доирасида умумий музокаралар ўтказилади ва унда делегация раҳбарлари ўзларининг дастурий чиқишлари билан иштирок этади.

    Бош конференция билан бир қаторда ХАЭА доимий равишда ядро технологиялари ва фанга боғлиқ бўлган илмий форумлар ўтказади.

    Буларнинг барчаси- Вена халқаро марказида (ВХМ)бош конференция билан бир вақтда ўтади.

    ХАЭА бош конференциясининг 66-сессиясида Ўзбекистон делегацияси ХАЭА раҳбарлари, бошқа мамлакатлар вакиллари ва атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш масаласида масъул бўлган компаниялар билан музокаралар ўтказишни режалаштирган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Ўзатом» Агентлиги маълумотига таяниб.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates