Ўзбекистон ҳудудлари ва Ҳиндистоннинг Карнатака штати ўртасидаги алоқалар янада ривожлантирилади

    Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг Карнатака штати бош котиби Ражниш Гоел билан учрашди.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳудудлари ва Ҳиндистоннинг мазкур штати ўртасида ахборот технологиялари, таълим, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларига Карнатака штати инвестициялари, илғор технологиялари ва инновацион ечимлари, билим ва кўникмаларини жалб этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

    2022 йил август ойида Жиззах вилояти ҳокими ва Карнатака штати бош вазири учрашувида эришилган келишувларга асосан, Жиззах ва Карнатака ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш жараёнини тезлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

    Ражниш Гоел Карнатака штати Ўзбекистон билан муносабатларни янги босқичга олиб чиқишдан манфаатдор эканини билдириб, бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар фаоллаштирилишини маълум қилди. Ахборот технологиялари ва туризм энг самарадор йўналишлар бўлиши мумкинлигига эътибор қаратилди. У Ўзбекистон сайёҳлик компанияларини 15-16 июнь кунлари Жанубий Ҳиндистон штатларининг туризм тармоғини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказиладиган тадбирда фаол иштирок этишга чақирди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates