Ўзбекистон-Қозоғистон божхона хизматлари раҳбарларининг амалий учрашуви бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 29 декабр 2021 2039

    Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов ва Қозоғистон молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси раҳбари Али Альтинбаев ўртасида музокаралар ташкил этилди.

    ДБҚ маълумотига кўра, учрашув доирасида иккала давлат божхона хизмати раҳбарлари Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги «Жибек жоли» ва «Ғишткўприк» чегара божхона постлари фаолияти билан танишди

    Умумий ҳисобда якунига етаётган йилда «Ғишткўприк» чегара божхона постида 2,3 миллион нафардан ортиқ жисмоний шахслар ва 48,5 мингга яқин транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви амалга оширилди.

    Амалий учрашув давомида асосий эътибор ўтказиш пунктларини қайта қуриш ва модернизациялашга қаратилди. Чунки икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо алоқаларининг тобора кенгайиб бораётгани келгусида чегара-ўтказиш пунктларида турли ноқулайликлар ва тирбандликларни юзага келтириши мумкин.

    Томонлар ушбу ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида, Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида жойлашган «Навоий» (Ўзбекистон) – «Қоплонбек» (Қозоғистон) ҳамда «Доут ота» (Ўзбекистон) – «Тажен» (Қозоғистон) чегара-божхона постларида қурилиш-бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, бунда қурилишнинг бошланиши ва якунланишини имкон қадар бир вақтга белгилаш юзасидан келишувга эришди.

    Музокаралар давомида, шунингдек, божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситалари ҳақида ўзаро маълумотлар алмашинувига хизмат қилаётган ахборот тизимини янада такомиллаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирларни белгилаб олинди.

    Тадбирда яқинда имзоланган энергия ресурсларини Ўзбекистон-Қозоғистон божхона чегарасидан олиб ўтилишида биргаликда божхона назоратидан ўтказиш тўғрисидаги битимни ҳаётга татбиқ этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    Суҳбатда 2022 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида икки мамлакат божхона хизмати мутахассислари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ўзаро савдога доир божхона статистикасининг бир хиллигини таъминлашга қаратилган ишчи учрашувни ўтказиш, «С.Нажимов» (Ўзбекистон) – «Қозигурт» (Қозоғистон) ҳамда»Сирдарё» (Ўзбекистон) – «Отамакон» (Қозоғистон) чегара-божхона постларини қайта қуриш масалаларини муҳокама қилиш, шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш назарда тутилмоқда.

    Учра шув якунида томонлар кўрилган масалалар юзасидан тегишли баённомани имзолади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates