Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни уч томонлама йиғилишда муҳокама этилди

    Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазир ўринбосари Бадриддин Абидов ҳамда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳи раиси, Корея Республикасининг Женевадаги элчиси Ли Техо ва ЖСТ Котибиятининг Ташкилотга аъзо бўлиш бўлими директори Майка Ошикава ўртасида видеоконференсалоқа орқали уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишининг бугунги ҳолати ва мамлакатимизнинг Ташкилотга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

    Суҳбат иштирокчиларига Ишчи гуруҳнинг бўлажак йиғилишини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишини ўтказиш учун Ўзбекистон томонидан ЖСТ Котибияти ва Ташкилотга аъзо мамлакатларга барча зарур ҳужжатлар топширилгани алоҳида таъкидланди. Таъкидланганидек, ЖСТга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокаралар ва аввалдан режалаштирилган тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш мақсадида ташкилот котибияти билан маслаҳатлашувлар ўтказиляпти.

    Учрашувда зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва Ташкилотга аъзо мамлакатлар билан тизимли ҳамкорлик қилиш доирасида Ўзбекистон томонидан амалга оширилган салмоқли ишлар ҳажми қайд этилди. Томонлар, шунингдек, Ташкилот тадбирларининг кўплигига қарамай, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишини ташкил этиш ва ўтказишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга ҳамда мамлакатимизнинг Ташкилотга кириши бўйича келгусидаги жараёнга маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатишга тўлиқ тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates