Учрашувда Ўзбекистон – Кувайт муносабатларини янада мустаҳкамлаш, жумладан, юқори даражадаги алоқаларни фаоллаштириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинди.
Ислом дунёсида бирлик ва тараққиётни қарор топтиришдаги Кувайтнинг ўрнини қадрлаймиз. Кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирамиз ва бугунги келишувларимизни икки мамлакат халқлари манфаатига хизмат қиладиган аниқ натижалар билан тўлдирамиз, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.








