баннер
18 апр 2025
18:25

    Ўзбекистон ва Польша ўртасида шартномалар имзоланди

    Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Польша савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида қатор тадбирлар ўтказилди.

    Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Aкрам Aлиев ва Польша Тараққиёт ва технологиялар вазирлиги давлат котиби Михал Ярош бошчилик қилди.

    Дастлаб икки мамлакатнинг 150 дан ортиқ йирик компанияси раҳбарлари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда ҳамкор давлатнинг “Jakusz”, “BioRex Food diagnostics”, “Pronar”, “Fabryka Maszyn elektrycznych Damel S.A.”, “Spоłdzielnia Mleczarska Mlekovita”, “Bank Gospodarstwa Krajowego (BGK)”, “Skybone”, “Horus-Energia”, “Trade Connect group”, “Clever logistics”, “ABP Lana LP”, “Amberite Polanya” каби йирик корхоналари масъуллари ҳозир бўлишди.

    Томонлар ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, минтақавий бозорлар ва транспорт-логистика тизими имкониятини чуқур таҳлил қилиш асосида ўзаро савдо муносабати кўламини жадал кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

    Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистон ва Польша товар айланмаси сўнгги беш йилда икки баробар ткзлашиб, ўтган йил 400 миллион долларга яқинлашди. Республикамизда Европанинг ушбу мамлакати сармояси иштирокида 39 корхона фаолият юритмоқда. Шу билан бирга минтақавий бозорларга имтиёзли кириш имкониятларидан фойдаланиб, маҳсулот ва хизмат айирбошлашни кучайтириш учун ҳали ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлиги эътироф этилди.

    Бизнес-форумда иқтисодиётимиз тармоқлари салоҳияти намойиш этилди. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, туризм, рақамли технология соҳаларини ривожлантириш, таълим йўналишида соф жорий қиймат кўрсаткичи юқори бўлган янги инвестиция ташаббуслари, аниқ лойиҳавий таклифлар тақдим этилди.

    Шунингдек, юртимизда тадбиркорларнинг қулай фаолият юритиши, ҳуқуқи ва манфаати ҳимоя қилиниши учун яратилган шарт-шароит, сармоявий ва ишлаб чиқариш салоҳиятининг амалий жиҳатлари ҳақида сўз юритилди.

    Шерикликнинг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни янада ривожлантириш истиқболи атрофлича кўриб чиқилиб, ўзаро савдо кўрсаткичи, сармоя жалб этиш ва саноат кооперацияси бўйича мақсадли меъёрлар белгилаб олинди.

    Форум дастурига кўра ташкил қилинган B2B ва B2G форматидаги учрашувларда тадбиркорлар янги алоқалар ўрнатиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ва тузилажак савдо шартномаларини муҳокама қилиш имконига эга бўлди.

    Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида тегишли вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарларининг амалдаги келишувлар ижроси юзасидан маърузалари тингланди. Лойиҳаларнинг ҳар бир босқичи атрофлича таҳлил қилиниб, белгиланган вазифаларни муваффақиятли амалга оширишни жадаллаштиришга қаратилган самарали ечимлар ишлаб чиқилди, тегишли муддатлар, масъуллар белгиланди.

    Тадбирлар якуни бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши баённомаси ҳамда қатор икки томонлама шартномалар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги билан Польша инвестициялар ва савдо агентлиги ўртасида Ўзаро англашув меморандуми, икки мамлакат Савдо-саноат палаталари Ишбилармонлар кенгашини ташкил қилиш тўғрисидаги битим, республикамиз Тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича Вакил (Бизнес-омбудсман) ва ҳамкор давлат Кичик ва ўрта бизнес бўйича Омбудсманı ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech