Ўзбекистон ва Қатар Бухорода янги лойиҳаларни амалга ошириш ниятида

    Бизнес 9 ноябр 2023 553

    Жорий йил 8 ноябрда Қатар Давлатининг собиқ Бош вазири, ушбу мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол-Соний бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамроҳлигида Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

    Ташриф дастурига мувофиқ, Бухоро шаҳридаги қишлоқ хўжалиги кластери фаолияти билан танишилди. Меҳмон корхонада йўлга қўйилган оммабоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнларини юқори баҳолади.

    Ҳамад бин Жассим Ол-Сонийга қишлоқ хўжалиги кластери фаолиятини кенгайтириш бўйича режалаштирилган лойиҳалар, Бухоро вилоятининг савдо-иқтисодий имкониятлари ва умуман, Ўзбекистонда яратилган инвестиция муҳитининг қулай шароитлари тақдим этилди.

    Тақдимотлар чоғида турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама этилди. Хусусан, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Меҳмонлар, шунингдек, Бухоронинг жаҳонга машҳур меъморий ансамблларига ташриф буюрдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates