Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Кампиробод сув омбори бўйича битим имзоланди

    2022 йил 3 ноябрь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

    Ташқи ишлар вазирлари Владимир Норов ва Жеэнбек Кулубаев бошчилигидаги делегациялар Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

    Давлатлар раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни сўзсиз амалга ошириш бўйича конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

    Бўлажак олий даражадаги қўшма тадбирлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикасига давлат ташрифига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича Тадбирлар режасини («Йўл харитаси») ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида келишувга эришилди.

    Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида Давлат чегарасини делимитация қилиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

    Тенглик, ўзаро манфаат ва яхши қўшничилик тамойиллари асосида Давлат чегарасини кесиб ўтиш линиясини ҳуқуқий расмийлаштиришни якунлаш икки мамлакат ва бутун Марказий Осиё манфаатларига жавоб бериши таъкидланди.

    Иқтисодий алоқалар жабҳасида улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Хусусан, делегациялар ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва унинг номенклатурасини кенгайтириш, икки томонлама ҳамкорлик механизмлари фаолиятини фаоллаштириш, бизнес субъектлари ва минтақалар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш чораларини кўришга келишиб олдилар.

    Биргаликда йирик инфратузилма ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан, «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини қуриш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

    Маданий-гуманитар йўналишда қатор қўшма тадбирларни ўтказиш юзасидан фикр алмашинилди.

    Ўзбекистон делегациясининг Бишкекга ташрифи доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

    - Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома;

    - Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Битим;

    - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қирғиз Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув ресурслари хизмати ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим;

    - Марказий Осиё халқаро институти ва Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик академия ўртасида ҳамкорлик Шартномаси;

    - «Ўзархив» агентлиги ва Қирғиз Республикаси Рақамли ривожланиш вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик Меморандуми.

    Шунингдек, ташқи ишлар вазирларининг Қўшма баёноти ҳамда 2023-2024 - йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ташқи сиёсат идоралари ўртасида ҳамкорлик дастури қабул қилинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates