Мулоқот чоғида икки давлат Дипломатик академиялари ўртасида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш, шунингдек, Венгриянинг «Budapest Diplomatic Dialogue» дастури доирасида Ўзбекистон вакилларининг малака ошириш курсларида иштирок этиши масалалари муҳокама этилди.
Дипломатик академия президенти Венгрия–Ўзбекистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида Венгрия олий ўқув юртлари иштирокида Ўзбекистонга бағишланган қўшма маданий тадбирларни ўтказиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.