Дунай дарёсининг сув сатҳи кескин даражада кўтарилиб, Венгрия парламенти биносигача етиб борди

    Маълумотларга кўра, сув қирғоқ яқинида жойлашган Венгрия парламенти биносига етиб келган.

    Венгрия ҳукумати раҳбари Виктор Орбан пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакатда юқори сув сатҳи билан боғлиқ вазият оғирлигича қолаётганини айтди.

    Венгрия метеорологлари яқин кунларда мамлакатда кучли ёмғир кутилмаслигини тахмин қилмоқда. Дарёлар сатҳи кейинги ҳафтанинг ўрталарига қадар пасайишда давом этади.

    Венгрия ва Марказий Европанинг бир қатор бошқа мамлакатларида сув тошқинлари билан боғлиқ муаммо ўтган ҳафтадан буён давом этмоқда. Минтақага “Борис” циклони ёпирилиб, кучли ёмғир ёғишига, сув тошқинига сабаб бўлган эди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates