Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот ўтказди

    Халқаро ҳамкорлик 20 январ 2023 1450

    2023 йил 19 январда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Син Ган билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

    Суҳбат аввалида Бахтиёр Саидов ва Син Ган бир-бирларини ТИВ раҳбари лавозимига тайинлангани муносабати билан табрикладилар.

    Икки давлат раҳбарларининг ишончли мулоқоти ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли бугунги кунда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари мисли кўрилмаган юксак босқичга кўтарилиб, мустаҳкам хусусият касб этгани ва жадал тус олгани қайд этилди. Парламентлар, ҳукуматлар, ТИВ ва тегишли вазирликлар ўртасида фаол мулоқот олиб бориляпти.

    Икки ва кўп томонлама шаклдаги режалаштирилган тадбирларнинг жадвали ва уларга тайёргарликнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

    Халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон ва Хитойнинг позициялари ўхшашлиги таъкидланди.

    Томонларнинг БМТ, ШҲТ ва бошқа ташкилотлар доирасида яқин муносабатларни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди.

    Савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш ва транспорт-коммуникация соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди. Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шерикчилигини янада ривожлантириш мақсадида амалий алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates