Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 133-Кантон ярмаркасида намойиш этилади

    Мамлакатимиз Бош консуллиги ходимлари 133-Кантон ярмаркасига тайёргарлик кўриш доирасида ташкил этилган семинарда қатнашдилар.

    Тадбир Гуанчжоудаги хорижий диломатия миссиялари, саноат ва тижорат ташкилотлари, Кантон ярмаркаси ва Хитой ташқи савдо маркази мутасаддилари иштирокида ўтди.

    Ташкилотчиларнинг айтишича, 133-Кантон ярмаркаси пандемиядан кейинги глобал иқтисодий тикланиш учун ўсишнинг «ҳаракатлартирувчи кучи» бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, Хитойнинг ташқи савдо учун муҳим платформаси бўлган ушбу йирик кўргазма хорижий давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва алмашувни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.

    Семинар давомида Ўзбекистон дипломатлари Хитой ташқи савдо маркази директори Чу Шижиа ва кўргазма ташкилотчилари билан ўзбек корхоналарининг ушбу ярмаркада иштирок этиши ва уларга қулайликлар яратилиши юзасидан музокаралар ўтказдилар.

    Учрашув натижасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Хитой ташқи савдо маркази ўртасида онлайн мулоқот ташкил этишга келишиб олинди.

    Маълумот учун: 133-Кантон ярмаркаси 2023 йил 15 апрелда бошланади. У уч босқичда ўтказилади. Жорий йилда ушбу ярмарка онлайн ва офлайн шаклда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates