Павел Дуров гаров эвазига озод қилинди

    Telegram асосчиси Павел Дуров суд назоратига олинди ва унга Франция ҳудудидан чиқиб кетиш тақиқланди.

    Бу ҳақда Париж прокуратураси хабар берди.

    У, жумладан, беш миллион евро миқдорида гаров тўлаш, ҳафтасига икки марта полиция бўлимига келиш ва Франция ҳудудини тарк этишни тақиқлаш мажбурияти билан суд назоратига олинди, дейилади Париж прокуратураси хабарида.

    Павел Дуров Францияда олтита ҳуқуқбузарлик ва жиноятларда айбланмоқда. Хусусан, тадбиркор ноқонуний операцияларни амалга ошириш учун онлайн платформани бошқаришда шерикликда, ваколатли органларнинг талабига биноан маълумотлар ёки ҳужжатларни тақдим этишни рад этишда, уюшган жиноий гуруҳ таркибида жиноятларни яширишда, болалар порносини тарқатишда, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

    28 август куни Павел Дуров ҳибсга олинганидан тўрт кун ўтиб ҳибсдан озод қилинди ва судга олиб борилди. Терговчиларга кўра, у мессенжердаги ноқонуний ҳаракатларга шерик – улар буни Telegramнинг модерация сиёсати билан боғлашмоқда, деб хабар беради lenta.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates