Покистон билан аграр соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

    Агросектор 8 август 2023 1161

    Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳамда Покистон Республикаси Панжоб вилояти Бош вазири Саид Моҳсин Раза Нақви ва “Ejaz Group” компанияси раҳбари Гоҳар Ижаз бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Унда бугунги кунда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг стратегик хусусиятлари ва аграр соҳадаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини жадал суръатларда ривожланиб бораётгани, келгусида қишлоқ хўжалиги соҳаси равнақ топишидаги ҳамкорликнинг мавжуд имконият ва ресурсларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Шунингдек, учрашувда аграр соҳадаги ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланган пахта етиштириш ва уруғчилик борасида ҳамкорлик қилиш ҳамда биргаликда янги лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди.

    Учрашув якунида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги корхоналари ва “Ejaz Group” компанияси ўртасида пахтачилик ва уруғчилик йўналишида ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш таклифи билдирилди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates