Бу ҳақда Хайбер-Пахтунхва вилояти табиий офатларни бошқариш бошқармаси Facebookдаги саҳифасида хабар берди.
“Сўнгги тўрт кун давомида вилоят бўйлаб ёғингарчилик ва кўчкилар оқибатида содир бўлган бахтсиз ҳодисаларда 27 киши ҳалок бўлди, 38 киши жароҳатланди”, дейилади хабарда. Қайд этилишича, табиий офат оқибатлари туфайли 33 та уй вайрон бўлган, 129 та уйга эса зарар етган.
Табиий офат юз берган ҳудудларда қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар беради tass.ru.