Покистонда ноқулай об-ҳаво ва чақмоқ уриши туфайли 40 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди

    Покистонда ўтган жума кунидан бери давом этаётган ноқулай об-ҳаво туфайли камида 41 киши, хусусан, уларнинг 28 нафари чақмоқ уриши туфайли ҳаётдан кўз юмди.

    Биргина Покистоннинг аҳолиси энг зич жойлашган Панжоб вилоятида жума ва якшанба кунлари орасида чақмоқ уриши оқибатида 21 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.

    Балужистон вилоятида камида саккиз киши ҳалок бўлган, улардан етти нафари чақмоқ уриши оқибатида вафот этган. Бу ҳудудда 25 та туман ёмғирдан жабр кўрди, айрим ҳудудлар бутунлай сув остида қолди. Вилоятдаги мактаблар ёпилган.

    Бундан ташқари, Синд вилоятида сув босган йўллар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларида тўрт киши ҳалок бўлди.

    Мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Хайбер-Пахтунхва вилоятида кучли ёмғир пайтида уйлар қулаб тушган, оқибатда 8 киши, жумладан, тўрт бола ҳаётдан кўз юмган.

    Покистоннинг табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси яқин кунларда ҳам ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли кўчки ва тошқинлар эҳтимолидан огоҳлантирди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates