Покистонлик тингловчилар Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси билан таништирилди

    Халқаро ҳамкорлик 3 феврал 2022 2612

    Жорий йил 31 январда «Тараққиёт стратегияси» марказида Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Покистон Давлат сиёсати олий мактаби тингловчилари учун Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ислоҳотлар якунлари ҳамда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида кўзда тутилган мақсадларнинг мазмун-моҳиятига қаратилган тақдимот бўлиб ўтди.

    Тақдимот давомида «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков Ўзбекистон сўнгги беш йилда Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган ҳар бир йўналиш доирасида барқарор ўсиш суръатларига эришганлиги, энг асосийси, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш борасида бир қатор ҳаётий ташаббусларнинг амалга оширилиши натижасида фуқароларнинг турмуш фаровонлиги юксалаётган мамлакат сифатида халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги бош устувор йўналиш саналмиш очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат юритиш изчил давом эттирилиб, нафақат Марказий Осиё давлатлари ўртасида шу билан бирга, бошқа минтақа давлатлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳам кенг қиррали савдо ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилганлигига ҳам эътибор қаратилди.

    Энг муҳими, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида Ҳаракатлар стратегияси доирасида бошланган халқчил ислоҳотлар узвий давом эттирилгани, хусусан ҳужжат ўзида бугунги глобаллашув жараёнларидан келиб чиққан ҳолда еттита йўналишни жамлаганлиги, шу билан бирга ҳар бир йўналишда белгилаб берилган вазифалар юзта мақсадда аниқ белгилаб берилганлигини таъкидлади.

    2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг яна бир ўзига хослиги, ҳужжат нафақат келгуси беш йиллик тараққиётни, балки мамлакатнинг узоқ йиллик барқарор стратегиясини белгилаб берувчи аҳамиятга ҳам эга. Хусусан, Жанубий Осиё, Осиё-Тинч океани, МДҲ, Европа Иттифоқи ва Америка мамлакатлари, шунингдек Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка минтақалари давлатлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштириш мақсад қилинган.

    Тақдимот якунида Элдор Туляков иштирокчилар томонидан Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси юзасидан, жумладан Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстона алоқалар ривожининг кейинги босқичига қаратилган саволларга жавоб берди.

    «Тараққиёт стратегияси» маркази Ахборот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates