Президент мактаблари ҳақиқий истеъдодларга йўл очади

    Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Нукус шаҳридаги Президент мактабига ўқишга кирган Айжамал Сакбергенова жуда истеъдодли. Ўқитувчилар оиласида туғилган Айжамал 1-синфда ўқиган вақтидаёқ 4-синф масалаларини бемалол ишлай олган.

    Айжамал ўқишга қизиқиши жуда юқори бўлса-да, оилада катта фарзанд эканлиги, укасига қараб, ёлғиз онасига ёрдам бериши лозимлиги ва онаси уни мактаб-интернатга юбормаслигини билар эди. Лекин у билимини синаб кўриш учун онасидан рухсат олди. Онаси Айжамалга имтиҳонларда саволларнинг бир нечтасини атайлаб хато ишлаш шарти билан рухсат берди. Шунга қарамай, у тенгдошлари орасида иккинчи ўринда ўқишга қабул қилинди...

    Аммо оилавий шароит сабаб онаси Нукусга юборишни истамаётгани ҳақидаги хабар жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди.

    "Айжамалнинг воқеасини эшитишим биланоқ, у каби иқтидорлилар албатта Президент мактабида ўқиши керак, унинг онасини кўндиришимиз лозим, деган фикр хаёлимдан ўтди", — деб ёзади Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова ўзининг телеграм каналида. "Ўша кунлари ўзим Самарқанд, Навоий ва Андижон вилоятларидаги мактабларнинг очилиш тадбирларида иштирок этишим режалаштирилганлиги сабабли, Қорақалпоғистонга хизмат сафарига юборилаётган Агентлик ходимларига топшириқ бердим...

    Натижа биз кутганимиздек — ижобий!

    Ўқувчимизнинг ўқишига, келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилайман. Умид қиламанки, у мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган, юртимизга муносиб фарзанд бўлиб етишади. Омад ёр бўлсин, Айжамал!".

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates