Қарийб 1 кг гиёҳвандлик моддасини яширилган жойдан олаётган шахс ушланди

    Олиб борилган терговга қадар текширув давомида ушбу гиёҳвандлик моддаси тожикистонлик наркокурер томонидан контрабанда йўли билан етказиб берилгани аниқланди.

    Қайд этилишича, Республика бўйича ўтказилаётган “Қорадори – 2025” кенг кўламли тадбири доирасида Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир амалга оширилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда Бекобод шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. шахс қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган, қарийб 1 кг бўлган “гашиш“ гиёҳвандлик моддасини шаҳарнинг Наврўз маҳалласи ҳудудида яшириб қўйилган жойидан олаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates