Қашқадарё бўйлаб «Ethno and modern fashion week» халқаро фестивали бўлиб ўтди

    Маданият 14 май 2023 2090

    Жорий йил 11-13 май кунлари Қашқадарё вилояти бўйлаб «Ethno and modern fashion week» халқаро фестивали ҳамда этноспорт ўйинлари, гастрономик фестиваль, этно ва замонавий кийимлар халқаро танлови, миллий ҳунармандчилик ва заргарлик ярмаркаси ташкил этилди.

    Тадбир, Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

    Бу каби фестивалларни Шаҳрисабзда ўтказилиши бежизга эмас, у ўзининг бой тарихи, кўплаб маданий мерос объектлари мавжуд бўлган Темурийлар мамлакати ҳисобланади.

    Тадбирдан кўзланган мақсад, Қашқадарё вилоятига хорижлик ва маҳаллий туристлар оқимини ошириш этнотуризм, гастротуризм ва маданий туризмни ривожлантириш, Ўзбекистон туристик салоҳиятини янада кучайтиришдир.

    «Ethno and modern fashion week» халқаро фестивалида Англиялик таниқли дизайнер, «Omar Mansoor» бренди асосчиси Омар Мансур Шейх, «Ladychic Paris» бренди асосчиси франциялик Лопез Артега, креатив дизайнер ва «Х8» бренди асосчиси кореялик Ли Вонкванг, шунингдек, Малайзия, Хитой, Монголия, Россия, Қозоғистон сингари мамлакатлардан мода ва дизайн намоёндалари иштирок этди.

    Тадбирда сўзга чиққан, «Omar Mansoor» бренди асосчиси Омар Мансур Шейх - «Ўзбек миллий кийимлари, уларнинг тайёрланишидаги дид ва ёрқинлик мени жуда ҳайратлантирди ва ўз коллекциям учун ўзбек матоларидан янги ижодий наъмуналар яратиш ғояси туғилди. Бу ерда ўзбек дизайнерлари билан фикр алмашдим. Уларнинг ўзбек модасини жаҳон подюмларига олиб чиқиш учун қилаётган ишларида кўмаклашмоқчимиз. Умид қиламанки, бу борада яхши янгиликлар ярата оламиз», дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

    Дастур доирасида «Миллий ва замонавий мода: назария, амалиёт ва тажриба» мавзуидаги илмий-амалий конференция, модалар намойиши, Яккабоғ туманида этноспорт мусобақалари, миллий таомлар намойиши, маҳаллий уста-ҳунармандлар маҳсулотлари кўргазмаси, «Амир Темур ҳарбий тайёргарлик машқларида» номли театрлаштирилган саҳна кўринишлари, ва маҳорат дарслари ташкил этилди.

    Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳридаги диққатга сазовор тарихий жойларга саёҳатлар уюштирилди.

    Бу каби жараёнларда иштирок этган Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтлари талабалари амалий тажрибаларга эга бўлдилар, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

    Тадбирлар давомида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари учун пресс-тур ташкил этилиб, Қашқадарёнинг бетакрор туристик манзиллари борасида кенг жамоатчилик учун медиа контентлар тайёрланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates