Қатор муҳим иқтисодий-ижтимоий тармоқларни ривожлантиришда «Sojitz korporatsiyasi» билан чуқур ҳамкорлик ўрнатилади

    Жорий йил 11 сентябрда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов «Sojitz korporatsiyasi» раиси ва бош директори Масаёши Фужимото билан музокаралар ўтказди.

    Суҳбатда Sojitzзнинг Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия, соғлиқни сақлаш ва транспорт соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги фаол позицияси юқори баҳоланиб, корпорациянинг мамлакатимиздаги жорий ва янги ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди.

    Учрашув доирасида шу йил июль ойида Sojitz korporatsiyasi делегациясининг давлат раҳбари билан учрашувида эришилган келишувларга мувофиқ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва корпорация ўртасида Стратегик йўл харитасини имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Имзоланган ҳужжат келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб беради ҳамда Ўзбекистоннинг асосий тармоқларини, жумладан, энергетика, соғлиқни сақлаш, транспорт, ижтимоий инфратузилма ва саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва модернизация қилишга қаратилган.

    Томонлар Стратегик йўл харитасининг имзоланиши «Sojitz korporatsiyasi » тарихида янги саҳифа очиши ҳамда Ўзбекистон иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшадиган янги лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича фаол ҳамкорлик учун асос бўлиб хизмат қилиши тўғрисида якдил фикр билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates