Бугунги кунда мазкур лаборатория мутахассислари томонидан олтин таркибли аралаш маъданларни қайта ишлашнинг технологик параметрларини аниқлаш бўйича иш олиб борилмоқда. Қайта ишлаш технологияси схемаси гравитацион-сорбция ва флотацион-сорбция усулларига асосланади.
Бундан ташқари, “Нуқракон” ва “Космоначи” конларидан кумуш таркибли бирламчи маъданларни қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек флотацион-сорбция усулини қўллашнинг лаборатория тадқиқотлари натижалари қайта ишланмоқда ҳамда флотацион концентратни қайта ишлаш бўйича тадқиқотлар давом этмоқда.
Технологик лабораторияда яратилаётган янги усул ва технологиялар кон-металлургия ишлаб чиқаришига замон билан ҳамнафас бўлиб, илм-фан ривожи, қимматбаҳо металлни ажратиб олишнинг янги технологияларини ривожлантириш имконини бермоқда.
“НКМК” АЖ матбуот хизмати
Реклама