Қишлоқ хўжалиги вазири АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 11 январ 2023 1464

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида вазир Азиз Воитов АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дж. Хеник билан учрашди.

    Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати муҳокама этилди ҳамда истиқболли йўналишлар белгилаб олинди.

    Музокаралар мобайнида икки томонлама манфаатли бўлган бир қатор келишувларга эришилди. Жумладан:

    Ҳозирда Ўзбекистондан АҚШга қовун экспорти учун фитосанитар рухсатномани олиш жараёни бошлангани ва мазкур жараённи тезлаштириш бўйича элчи томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидланди;

    АҚШнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун халқаро фитосанитария сертификация тизимини ўрганиш мақсадида, ўзбекистонлик мутахассисларни жорий йил 2-ярмидан АҚШга ўқув сафарига жўнатишга келишиб олинди;

    Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида аграр таълим соҳасида фаол ҳамкорлик йўлга қўйилиши алоҳида таъкидланиб, Тошкент давлат аграр университети ва Миссисипи университети ўртасида қўшма магистратура дастурини жорий этилиши эътироф этилди ҳамда унинг давомли бўлиши қўллаб-қувватланди;

    Жорий йил март ойида мамлакатимизга Техас қишлоқ хўжалиги комиссари С. Миллер бошчилигидаги делегациянинг ташрифи режалаштирилган. С.Миллернинг 28-30 март кунлари республикамизда ўтказиладиган халқаро кўргазмада иштирок этишини таъминлаш бўйича келишувга эришилди;

    Мамлакатимизда қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, соҳани рақамлаштириш бўйича америкалик мутахассисларни жалб этиш масаласи ҳам музокараларда ўз ечимини топди;

    «USAID» ташкилотининг «Агробизнес» дастури доирасида

    боғдорчилик, сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича ҳам самарали келишувга эришилди.

    Манфаатли келишувларга бой бўлган учрашув якунида февраль ойида Ўзбекистон ва АҚШ давлатининг қишлоқ хўжалиги вазирларининг ўзаро музокараларини онлайн-шаклда ўтказишга келишиб олинди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates