Қишлоқ хўжалиги вазирлиги коррупцияга қарши махсус Telegram-ботни ишга туширди

    Хавфсизлик 1 июл 2021 2436

    Жорий йилнинг июнь ойида қишлоқ хўжалиги вазири буйруғи билан асосий мақсади қишлоқ хўжалиги соҳасида коррупцияга қарши кураш бўлган махсус @UzаgroAnticorruptionbot телеграм-боти тасдиқланди ва ишга туширилди.

    Мазкур телеграм-бот Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида коррупцияга қарши тизимли чораларни самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

    Фуқаролар мазкур бот орқали ноқонуний ҳаракатлар ҳақида тўғридан-тўғри маълумот беришлари ёки қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини киритишлари, ё бўлмаса, коррупция билан тўғридан-тўғри дуч келиш ҳолатлари бўйича ўз фикрларини билдиришлари мумкин, дея хабар қилади вазирликнинг Мультимедиа маркази.

    @UzаgroAnticorruptionbot телеграм-боти қандай ишлайди?

    Мазкур телеграм-бот фойдаланувчилар сўрови борасида ҳам кўплаб функцияларни ўзида мужассам қилган, ҳудуд, тизим ташкилоти, мурожаат соҳаси кабиларни танлаш имконини тақдим этади.

    Ҳар бир мурожаат устида ишлашга дарҳол киришилади ва махсус мутахассисга кўриб чиқиш ва ечимини топиш учун юборилади. Агар фуқароларнинг ёзма мурожаатига жавоб бериш муддати 15 кун ичида деб белгиланган бўлса, ушбу бот бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва олинган мурожаатнинг кўриб чиқиш учун қабул қилишни унинг туридан келиб чиққан ҳолда 3 кундан кўп бўлмаган муддатгача қисқартиришга имкон беради. Яъни Телеграм-бот жараённи тезлаштиради. Шу тариқа ахборот телеграм-бот орқали тўғридан-тўғри вазирликнинг ички аудит бошқармаси ва комплаенс-назоратга келиб тушади.

    Коррупцияга қарши телеграм-бот тизимига жалб қилинган ходимларнинг фаолиятини баҳолаш учун КPI ишлаб чиқилган. Бот тизими ходимларининг фаолияти текширувлар сонига қараб эмас, балки самарали ҳал қилинаётган муаммолар бўйича баҳоланади. Қабул қилинган барча мурожаатлар кейинги таҳлил ва статистикани таъминлаш учун архивлаб борилади.

    Бот орқали мурожаатларга жавоб беришни тезлаштириш учун жойларда соҳа мутахассислари фаолият юритиши тизим орқали кўзда тутилган. Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб вазирлик аудиторлари бириктирилган бўлиб, улар ўзларига бириктирилган ҳудудни бевосита назорат қилиб боришади.

    Масалан, агар мурожаат мамлакатнинг бирор ҳудудидан келиб тушган бўлса, тегишли масъул шахс бир ёки икки сутка давомида мурожаат тафсилотларини ўрганиш учун жойнинг ўзига боради. Биринчи навбатда бу масалани мақсадли ўрганиш ва жавоб қайтариш муддатини қисқартиришга имкон беради.

    Телеграм-бот, шунингдек қўшимча маълумот сифатида медиа график файлларини мурожаатга илова қилиш имкониятини беради.

    Мазкур ботнинг уч кунлик иши мобайнида фуқаролардан Жиззах вилоятида ер участкалари ажратилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Жойлардаги соҳа мутахассислари аллақачон мурожаатларни ўрганишга киришишган.

    Шунингдек, телеграм-бот орқали мурожаатларнинг вазирликнинг расмий сайтида очиқ эълон қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, токи ҳар бир манфаатдор киши ўзини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб топа олсин.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates