Қўнғиротда IT ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади

    Рақамлаштириш 29 апрел 2021 1007

    Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди. Ушбу марказ Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган ўн биринчи ўқув маркази ҳисобланади.

    Ўқув IT марказини очилишига бағишланган тадбирда Ахборот технологиялари вазирлиги ҳудудий бошқармаси, Қўнғирот тумани ҳокимлигининг раҳбар ва ходимлари ҳамда туманнинг фаол ёшлари иштирок этдилар.

    Ўқув маркази замонавий компьютер техникалари, мебель жиҳозлари ва бошқа энг сўнги русумдаги техника воситалари билан жиҳозланган бўлиб, аҳоли ва ёшларнинг замонавий ахборот технологиялари соҳасида билим эгаллашлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган.

    Туман ёшлари ушбу ўқув марказда компьютер саводхонлиги, робототехника, киберспорт ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда билимини оширадилар. Шу билан бирга ёшлар ахборот технологиялари, дастурлаш соҳаларида инновацион ишланмалар яратиш, стартап лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates