Томонлар икки мамлакат ўртасидаги олий таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, жорий 2024 йилда Чирчиқ шаҳрида очилган Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети филиали ҳамда Олмаота шаҳрида Қозоғистон миллий аграр университети базасида ташкил этилган «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университетининг филиали фаолиятини келгусида қўллаб-қувватлаш бўйича фикр алмашдилар.
Шунингдек, учрашув доирасида икки мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли йўналишларда қўшма илмий лойиҳалар танловларини ташкил этиш масаласи ҳар томонлама муҳокама этилди, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.