Тадбир чоғида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар китириш билан боғлиқ батафсил маълумотлар давра суҳбати қатнашчиларининг эътиборига ҳавола этилди. Хусусан, Асосий қонунга фуқароларимиз таклифлари инобатга олинган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи умумхалқ муҳокамасига қўйилгани, шу мақсадда Конституциявий комиссия ташкил этилгани ҳамда барча таклифлар “meningkonstitutsiyam.uz” портали орқали эркин билдирилиши мумкинлиги қайд этилди.
Шу билан бирга, жорий йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказилган учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган устувор йўналишлар инсонни, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қимматини улуғлаш, дахлсиз ҳуқуқ ва манфаатларини мустаҳкамлаш, Асосий қонунимизда “Ўзбекистон - ижтимоий давлат” деган ғояни мустаҳкамлаш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, Ўзбекистонда халқчил, демократик ҳуқуқий давлат қуришга қаратилгани алоҳида таъкидланди.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Қозоғистонда бўлиб турган фуқароларимиз ва ўзбек диаспорасининг қатор вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни ижобий баҳолашгани баробарида бўлажак референдумда фаол иштирок этишларини маълум қилишди.