Қозоғистонда атом электр станцияси қурилади

    Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича шу йили кузда референдум ўтказилади.

    Қайд этилишича, Қозоғистон шу йил куз фаслида атом электр станцияси қуришни режалаштирмоқда.

    Бу ҳақда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлаш маросимида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, лойиҳа халқ овози билан амалга оширилади.

    — Мамлакатда атом энергетикасини ривожлантириш учун катта имконият мавжуд. Бу масала бўйича якуний қарорни халқ қабул қилади. Референдум шу йилнинг кузида бўлиб ўтади. Аниқ сана ҳукумат томонидан белгилангач, маълум қилинади, – деди Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев.

    Шунингдек, давлат раҳбари бу борадаги ишлар кенг муҳокама этилаётганини айтди.