Қувайтдаги турар-жой биносида содир бўлган ёнғин оқибатида 35 киши ҳаётдан кўз юмди

    Қувайт жанубидаги турар-жой биносида содир бўлган ёнғин оқибатида 35 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Қувайтнинг KUNA ахборот агентлиги хабар берди.

    Агентликнинг Қувайт Ички ишлар вазирлиги вакилининг баёнотига таяниб хабар беришича, ёнғин Мангаф шаҳрида содир бўлган. Фавқулодда хизматларга ёнғин ҳақида хабар маҳаллий вақт билан тахминан 06:00 да келиб тушган.

    Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва суд-тиббиёт экспертлари ишламоқда ва уч нафар қурбоннинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди. Жабрланганлар шифохоналарга етказилган. Қайд этилишича, ички ишлар вазири воқеа жойига борган.

    Ёнғин сабаблари ҳақида маълумот берилмаган, деб хабар беради tass.ru.